Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги кенгаймоқда
2026-07-20 10:10:00 / Янгиликлар

Томонлар савдони кенгайтириш, инвестициявий шериклик ва саноат кооперациясини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Январь–май ойларида товар айирбошлаш ҳажми қарийб 40 фоизга ошди, уни 1 миллиард АҚШ долларига етказиш вазифаси тасдиқланди.
Геология-қидирув ишлари, қимматбаҳо металлар қазиб олиш, тўқимачилик саноати, туризм ва шаҳарсозлик соҳаларидаги лойиҳалар, шунингдек фармацевтика, электротехника ва озиқ-овқат саноати ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишларидаги ташаббуслар кўриб чиқилди.
Алоҳида эътибор ҳудудлараро алоқалар, август ойида бўлиб ўтадиган 4-Ўзбекистон–Озарбайжон форумини ўтказиш ҳамда икки томонлама инвестиция компанияси портфелини кенгайтириш масалаларига қаратилди.
Якунлар бўйича Ҳукуматлараро комиссия баённомаси ва битимлар пакети инвестициялар, молиялаштириш, саноат кооперацияси, геология-қидирув ишлари ва минерал ресурсларни ўзлаштириш соҳаларида имзоланди.

