Икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди
2024-08-23 09:15:00 / Янгиликлар
Спорт вазири Адкҳам Икармов Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Вон До Ённи қабул қилди.
Даставвал, икки мамлакат вакиллари Париж-2024 Олимпия ўйинларида эришилган натижалар билан бир-бирларини қутлашди. Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида спорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда спорт мураббийлари ўртасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Спорт вазири А.Икрамов томонидан элчи жаноблари ва унинг жамоасига ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирилди.
Ўз ўрнида, элчи жаноблари икки мамлакат ўртасида таэквондо ва дзюдо спорт турлари бўйича тажриба алмашиш, Ўзбекистонда ҳам таэквондо спорт турини янада ривожлантириш бўйича таклифларни илгари сурди.
Учрашув давомида, келгусида ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар юзасидан келишиб олинди.