Италия билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-07-17 10:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гвидо Де Санктис билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Италия ўртасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, металлургия, углеводородлар соҳаси, шунингдек, University of Pisa билан амалга оширилаётган қўшма таълим ва илмий лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Италиянинг етакчи компанияларини жалб этиш ҳамда геологик қидирув, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш йўналишларида икки томонлама шерикликни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
