Ўзбекистон WAICOнинг ҳамтаъсисчиларидан бирига айланди
2026-07-17 09:45:00 / Янгиликлар

Конференция доирасида “Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик бўйича Бутунжаҳон ташкилотини (WAICO) ташкил этиш тўғрисидаги Битим”ни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Унда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, ташкилотнинг таъсисчи давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва расмий делегациялари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Имзолаш маросимида Ўзбекистон номидан Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов қатнашди.
Мазкур ташкилот сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, илғор технологиялар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда сунъий интеллектдан хавфсиз ва масъулиятли фойдаланишга оид умумий ёндашувларни шакллантиришни мақсад қилган.
Ўзбекистон ҳам ушбу ташаббусга қўшилиб, WAICOнинг ҳамтаъсисчиларидан бирига айланди. Бу мамлакатнинг сунъий интеллект соҳасидаги халқаро ҳамкорлигини янада кенгайтириш, глобал AI экотизимидаги иштирокини мустаҳкамлаш ҳамда илғор тажриба ва технологияларни жалб этиш йўлидаги муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.
