Маданият вазири Озодбек Назарбеков Греция Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашди
2026-07-16 09:40:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Греция ўртасидаги маданий дипломатияни янада ривожлантириш, маданият ва санъат, музейлар фаолияти, археология ҳамда маданий мерос соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Греция Республикаси Ҳукумати ўртасида 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурининг имзоланиши икки мамлакат муносабатларида муҳим босқич бўлишини таъкидлаб, унда белгиланган барча йўналишларни аниқ амалий механизмлар асосида изчил амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.
Шунингдек, музейлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма кўргазмалар ташкил этиш, маданий меросни асраш, мутахассислар алмашинуви ҳамда икки халқ ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув конструктив ва самимий руҳда ўтиб, томонлар Ўзбекистон ва Греция ўртасидаги маданий ҳамкорликни янги мазмун билан бойитиш, эришилган келишувларни яқин истиқболда аниқ қўшма лойиҳалар орқали амалиётга татбиқ этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

