Ўзбекистон - Франция: ишбилармонлик мулоқоти
2026-07-10 09:45:00 / Янгиликлар

Тадбирда вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда 17 та француз компанияси вакиллари иштирок этди.
MEDEF International – Франция бизнесининг халқаро савдо, технологик ҳамкорлик ва хорижий бозорларда узоқ муддатли инвестициявий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашувчи етакчи платформаларидан бири ҳисобланади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани қайд этилди. 2025 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,4 млрд долларни, 2026 йилнинг январь–май ойларида эса 775 млн долларни ташкил этди (ўсиш — 150%).
Томонлар амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Амалга оширилаётган йўналишлар қаторида EDF компаниясининг энергетика соҳасидаги 2 млрд долларлик лойиҳалари, Orano компаниясининг Навоий вилоятидаги 600 млн долларлик саноат лойиҳаси, шунингдек Voltalia компаниясининг қуёш ва шамол энергетикаси соҳасидаги 325 млн долларлик ташаббуслари мавжуд.


