Вазир Эндокринология марказининг янги биноси қурилиши билан танишди
2023-06-09 11:00:06 / Тақдимотлар
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов пойтахтимизда барпо этилаётган ана шундай йирик объектлардан бири — академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги комплекси қурилишини кўздан кечирди.

Бугун соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
Мажмуа 3,65 гектар ҳудудда жойлашган бўлиб, қурилиш майдони 14 944 м² ни ташкил этади.
Бу ерда 1000 қатновли маслаҳат поликлиникаси, 500 ўринли жарроҳлик ва терапия бўлими, 30 ўринли реанимация ва интенсив терапия бўлими, 16 та жарроҳлик зали, лаборатория, дорихона ва бошқа бўлимлар жойлашади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган манзилли дастур асосида муассасани 169 турдаги 1049 дона замонавий тиббий ускуна билан жиҳозлаш кўзда тутилган.

