Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва “Efekta” компанияси президентининг учрашуви ва ҳамкорлик меморандуми
2026-06-26 09:30:00 / Янгиликлар

Унда Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш, рақамли таълим имкониятларини кенгайтириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини таълим жараёнига жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар “Efekta” компанияси томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект асосидаги инглиз тилини ўргатиш платформасини “Келажак” марказлари тармоғи орқали босқичма-босқич жорий этиш имкониятлари муҳокама қилишди.
Учрашув якунида пилот лойиҳалар ташкил этиш ва платформани “Келажак” марказлари фаолиятига мослаштиришга келишиб олишди ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида "Келажак" маркази ва “Efekta” ташкилоти ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.
Маълумот учун: "Efekta Education" сунъий интеллект (АI) технологиялари асосида таълим ечимлари устида ишловчи халқаро таълим-технологик компания бўлиб, инновацион ўқитиш платформаларини ишлаб чиқади.


