Ўзбекистон-Япония иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича музокаралар
2026-06-25 09:10:00 / Янгиликлар

Ташрифнинг энг асосий воқеаси Лазиз Кудратов ҳамда Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Рюсей Акаджава ўртасидаги музокаралар бўлди. Икки давлат идоралари раҳбарлари давлатлараро иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш ва стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олдилар.
Шунингдек, ташриф давомида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Япония бизнес федерацияси («Keydanren») ҳамда «Япония - Ўзбекистон Ипак йўли» жамғармаси раҳбарияти билан ҳам учрашувлар ўтказилди. Мазкур мулоқотларда лойиҳаларни молиялаштириш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Япониянинг етакчи компаниялари юқори раҳбарияти билан ҳам самарали музокаралар олиб борилди. Учрашувлар якунида энергетика, молия, банк иши, микромолия, логистика, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат саноати ҳамда биотехнологиялар соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

