“Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг республика финал босқичига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди
2026-06-24 11:35:00 / Тақдимотлар
Спорт вазирлигида “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг республика финал босқичига кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳамда ҳудудлар учун ишлаб чиқилган спорт экипировкалари намуналари кўриб чиқилди.

Тақдимот давомида мусобақанинг финал босқичини юқори савияда ташкил этиш, иштирокчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш, спорт иншоотларини тайёрлаш ҳамда ташкилий масалалар юзасидан батафсил маълумот берилди. Шунингдек, ҳудудий жамоалар учун мўлжалланган спорт экипировкалари намуналари тақдим этилиб, уларнинг сифати ва дизайни муҳокама қилинди.
Муҳокамалар якунида масъулларга тайёргарлик жараёнларини жадаллаштириш, барча ташкилий ишларни белгиланган муддатларда якунлаш ҳамда мусобақаларни юқори савияда ўтказишни таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

