ESAN Eczacıbaşı компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашув ҳақида
2026-06-23 10:25:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов ҳамда вазирлик мутасаддилари иштирокида Туркиянинг ESAN компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликда инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, В Тошкент халқаро инвестиция форумининг юксак савияда ташкил қилингани ва халқаро ҳамкорликнинг бу борада янги босқичга чиқаётгани таъкидланди.
Шунингдек, томонлар мамлакатимизда ESAN Eczacıbaşı компанияси билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати, келгуси режалар ҳамда стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

