Ўзбекистон ва Корея давлат бошқаруви ҳамда рақамли трансформация соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2026-06-23 09:45:00 / Янгиликлар

Тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо-юнг, икки мамлакатнинг давлат органлари, эксперт доиралари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Форум давлат бошқарувини такомиллаштириш, рақамли трансформация, сунъий интеллект ва инсон капиталини ривожлантириш соҳаларида тажриба алмашиш учун муҳим мулоқот майдонига айланди.
Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда рақамли ҳукумат, инновациялар ва замонавий давлат бошқаруви соҳаларида янги босқичга кўтарилиб бормоқда.
Форум доирасида давлат секторида сунъий интеллектни жорий этиш, табиий офатларни бошқаришда илғор технологиялардан фойдаланиш ҳамда давлат хизмати салоҳиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Корея мутахассислари рақамли ҳукумат, хавфсизлик ва инсон капиталини ривожлантириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Тадбирда сунъий интеллект, киберхавфсизлик, IТ-аутсорсинг, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда рақамли таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Томонлар рақамли ҳукумат, инновациялар ва замонавий давлат бошқаруви соҳаларида узоқ муддатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.


