Ўзбекистон-Қатар инвестиция ҳамкорлиги ривожланмоқда
2026-06-23 09:40:00 / Янгиликлар

Шунингдек, мамлакатнинг етакчи инвестиция ва саноат идоралари раҳбарлари: шайх Муҳаммад бин Ҳамад бин Файсал Ол Сони (Эркин иқтисодий зоналар агентлиги), Фаҳад ас-Сулайти (Қатар тараққиёт жамғармаси), Муҳаммад Сайф ас-Сувайдий (Инвестиция агентлиги), Абдураҳмон бин Ҳишам ас-Сувайдий (Тараққиёт банки) ҳамда Абдураҳмон бин Муҳаммад бин Жабор Ол Сони (Қатар саноат ишлаб чиқариш компанияси) билан ҳам самарали учрашувлар бўлиб ўтди.
Қатарнинг йирик компаниялари билан олиб борилган музокаралар натижасида транспорт инфратузилмаси, таълим, логистика, кимё саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Ушбу ташаббусларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этиш ва аниқ «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш учун масъул раҳбарлар бириктирилди.


