Ўзбекистон — Япония: Тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-06-22 10:50:00 / Янгиликлар

Мулоқотда тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Қайд етилганидек, ушбу ташкилот дунё бўйича кўплаб йирик инфратузилма ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, юртимизда турли соҳалар бўйича умумий қиймати 5,87 миллиард АҚШ долларига тенг 12 та йирик инвестиция лойиҳаси рўёбга чиқариляпти. Бу — тиббиёт соҳасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга туртки бериши, шубҳасиз.
Меҳмон томонига Самарқандда 800 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона қуриш лойиҳаси юзасидан маълумот берилди. Қиймати 250 миллион АҚШ долларини ташкил етувчи бу лойиҳа бўйича тайёргарлик ишлари давом еттирилмоқда. Яъни унинг "мастер режа"си ишлаб чиқиляпти.
Тадбирда ҳамкорлик доирасида тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Вазир малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш мақсадида дунёдаги енг нуфузли олий ўқув юртлари билан алоқа ўрнатилганини ва соҳа ходимлари малакасини ошириш бўйича еса ҳамкорликка доим тайёрлигини айтиб ўтди.
Мулоқотда юртимизнинг 4 ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида қурилиши режалаштирилаётган ядро тиббиёт марказлари ҳам муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, ҳозирда Ўзбекистонда ядро тиббиётини ривожлантириш миллий стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Стратегия лойиҳаси тайёр бўлгач, уни янада такомиллаштириш учун "Sojitz Corporation" компаниясига тақдим етилади.
Якунда томонлар бу каби лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилиши Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди.

