CSIS вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2024-08-06 09:30:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 5 август куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) катта витсе-президенти Даниэл Рунде билан учрашди.
Томонларнинг диққат марказида Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўлди. Мамлакатларимиз ўртасидаги сармоявий, савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликка, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига тааллуқли кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.
Муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва аниқ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида АҚШ ишбилармонлик миссияларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Учрашув якунида муҳокама қилинган барча масалалар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга қатъий интилиш билдирилди.