Европа Иттифоқи рақамли трансформация бўйича ҳамкорлик кенгайтирилмоқда
2026-06-19 09:45:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида рақамли трансформация, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда чекка ҳудудларда замонавий алоқа хизматларини янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Европа Иттифоқининг Global Gateway ташаббуси доирасида Марказий Осиёнинг чекка ҳудудларида замонавий телекоммуникация хизматларини ривожлантиришга қаратилган минтақавий лойиҳанинг амалга оширилиш жараёнини кўриб чиқдилар.
Мулоқот давомида лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш, амалий механизмларини такомиллаштириш, молиявий ва техник масалаларни мувофиқлаштириш ҳамда жараёнларни жадаллаштириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон рақамли инфратузилма, сунъий йўлдош алоқаси, телекоммуникациялар ва минтақавий рақамли интеграция масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

