Адлия вазири ва Швейцария элчиси ўртасида ҳуқуқий ҳамкорлик ва ҳуқуқий активларни қайтариш бўйича учрашув
2026-06-19 09:35:00 / Янгиликлар
Адлия вазири Акбар Тошқулов Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Константин Оболенский билан учрашди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар нолегал орттирилган активларни Ўзбекистон халқининг манфаатлари йўлида қайтариш борасида эришилган натижаларни алоҳида эътироф этдилар.
Таъкидланганидек, ўзаро ишонч ва конструктив мулоқот асосида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик натижасида соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга йўналишларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Учрашув якунида Константин Оболенскийнинг Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти давомида икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси юқори баҳоланиб, келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди.

