Беларус Бош вазири Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар билан танишди
2026-06-18 10:05:00 / Янгиликлар

Беларус Республикаси Бош вазири Александр Турчин Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган кўргазма майдонини кўздан кечирар экан, аграр тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги йилларда эришилган натижалар ва истиқболдаги ривожланиш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратди.
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов меҳмонга қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда илм-фан ва инновацияларни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Кўргазмада мева-сабзавотчилик, уруғчилик, чорвачилик, озиқ-овқат хавфсизлиги, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар намойиш этилди. Замонавий технологиялар асосидаги инвестицион ташаббуслар Беларус делегациясида катта қизиқиш уйғотди.
Ташриф якунида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва соҳага инвестицияларни жалб этиш борасида эришилаётган натижалар юқори баҳоланди.

