“ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян билан учрашув бўлиб ўтди
2026-06-17 14:05:00 / Янгиликлар

Учрашувда умумий қиймати 12 млрд АҚШ долларидан ортиқ бўлган портфель доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати, шунингдек, энергетика соҳасидаги янги лойиҳаларнинг техник-иқтисодий ва молиявий параметрларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Муҳаммад Абунайян томонидан энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда энергия манбаларини диверсификация қилиш мақсадида қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини жадаллаштириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги лойиҳаларда ер билан боғлиқ масалалар ҳал этилгани учун миннатдорчилик билдирилди.
Шу билан бирга, лойиҳаларни молиялаштириш ва қурилиш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, ишга туширилган электр станцияларини бошқаришда Миллий диспетчерлик маркази билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

