Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг Миср Араб Республикасига ташрифи
2026-06-15 10:55:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Миср Араб Республикаси ташқи ишлар, халқаро ҳамкорлик ва хориждаги мисрликлар вазири Бадр Абдулъати билан учрашди. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Миср Араб Республикаси ташқи ишлар, халқаро ҳамкорлик ва хориждаги мисрликлар вазири Бадр Абдулъати ўртасидаги музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Мисрнинг йирик компаниялари раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ўтказди. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Миср Араб Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Муҳаммад Фарид Салаҳ билан учрашди. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қоҳира шаҳридаги Буюк Миср музейида “Ўзбекистон–Миср: цивилизациялар ва мерос мулоқоти” мавзусидаги маданий тадбирда иштирок этди. Тадбир доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди.





