Ўзбекистон ва ХМТ халқаро меҳнат стандартлари соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
2026-06-11 10:25:00 / Янгиликлар

Унда Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Захидов иштирок этди.
Учрашувларда Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, мамлакатимизда меҳнат, бандлик ва ижтимоий шериклик соҳасида амалга оширилаётган ишлар натижалари, миллий меҳнат қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқ яна-да такомиллаштириш масалалари, шунингдек, ХМТнинг ратификация қилинган конвенсиялари бўйича мажбуриятларни амалга ошириш жараёнлари муҳокама қилинди.
Корин Варга Ўзбекистонда меҳнат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини юқори баҳолаб, миллий норматив-ҳуқуқий базани халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

