Республика таълим марказида масъуллар билан учрашув
2026-06-10 10:10:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Республика таълим марказида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижалар юзасидан масъуллар билан учрашув ўтказди.

Унда Марказ фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди ҳамда келгуси вазифалар белгилаб олинди.
Ўрганишлар давомида Давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш ва ўқув дастурларини такомиллаштириш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур ҳужжатларни жамоатчилик муҳокамасига тайёрлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, мактабгача ва умумий ўрта таълим учун ўқув адабиётларини яратиш борасида бажарилаётган ишлар кўздан кечирилиб, ушбу йўналишни янада жадаллаштириш юзасидан аниқ кўрсатмалар белгиланди.


