ТИВ раҳбарининг Кипр ташқи ишлар вазири билан учрашуви тўғрисида
2026-06-09 11:50:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кипр Республикаси ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан учрашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Савдо ва инвестициялар, транспорт-логистика, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ҳамда қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.