ШҲТга аъзо давлатлар саноат вазирларининг тўртинчи йиғилиши
2026-06-08 09:50:00 / Янгиликлар

Тадбирда ўнта давлат вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон делегациясига Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилик қилди.
- Саноат кооперациясини чуқурлаштириш, рақамлаштириш, инновацияларни жорий этиш ҳамда экологик барқарор ишлаб чиқаришни ривожлантириш муҳокаманинг асосий мавзулари бўлди. Иштирокчилар технологик ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.
- Йиғилиш якунлари бўйича Қўшма коммюнике қабул қилинди. Ушбу ҳужжатда махсус саноат зоналарини ривожлантириш, илғор технологиялар алмашиш, кам углеродли лойиҳаларни ва қўшма кўргазмаларни илгари суриш режалари мустаҳкамланган.
- Шунингдек, истиқболли иқтисодий ташаббусларни амалга оширишга кўмаклашувчи ШҲТ Инвестиция лойиҳалари маълумотлар банки тўғрисидаги низом лойиҳаси маъқулланди. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг тўқимачилик кластерини яратиш ва енгил саноат маҳсулотлари савдосини соддалаштириш бўйича таклифи кўриб чиқилди. Ушбу масалани келгусида ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш билан ШҲТнинг тегишли ишчи гуруҳи шуғулланади.


