Халқаро кўргазма майдонида Ўзбекистон миллий стенди
2026-06-05 12:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси Раҳбари Адилбек Касималиев, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, Қирғиз Республикаси Иқтисодиёт ва тижорат вазири Бакит Сидиков, шунингдек, давлат органлари ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этдилар.
Маросим давомида ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов меҳмонларни мамлакатимизнинг саноат, инвестициявий ва инновацион салоҳияти, шунингдек, маҳаллий корхоналарнинг бугунги кунда эришаётган ютуқлари билан яқиндан таништирди.
Экспозицияда республикамиз технологик ривожланишининг бешта асосий йўналиши, яъни электротехника тармоғи, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик ва кимё саноати, қолаверса, "IT Park Uzbekistan"нинг кенг имкониятлари намойиш этилди. Кўргазмага қўйилган маҳсулотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.


