Гонконг делегациясининг Ўзбекистондаги бизнес-брифинги ва давра суҳбати
2026-06-05 09:05:00 / Янгиликлар

Тадбирларда Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов иштирок этдилар.
Ушбу учрашув саноат, молия, логистика, IT ва қурилиш соҳаларида фаолият юритувчи Гонконгнинг 120 дан ортиқ етакчи компаниялари вакилларини бир даврага жамлади. Брифинг давомида хорижлик меҳмонларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг инвеститсиявий салоҳияти, бизнес учун яратилган қулай шароитлар ҳамда инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари атрофлича таништирилди.
Давра суҳбати давомида икки томон ишбилармон доиралари савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларини муҳокама қилдилар. Музокаралар якунида томонлар ўзаро инвестициялар ҳажмини ошириш ҳамда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шерикликни изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

