Энергетика соҳасида ҳамкорлик
2026-06-02 09:35:00 / Янгиликлар

Энергетика соҳасидаги энг нуфузли халқаро тадбирлардан бири ҳисобланган мазкур ҳафталик доирасида “Baku Energy Forum”, 31-Халқаро Каспий нефть ва газ кўргазмаси — “Caspian Oil and Gas” ҳамда 14-Халқаро Каспий тоза энергия кўргазмаси — “Caspian Power” ташкил этилди.
Тадбирнинг расмий очилиш маросимида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев иштирок этиб, глобал энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, анъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Ҳафталик доирасида Президент Илҳом Алиев Ўзбекистон миллий стенди фаолияти билан ҳам танишди.
Мазкур халқаро тадбирда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов ҳам иштирок этмоқда.
Форум ва кўргазмалар доирасида қатор давлатларнинг энергетика соҳаси раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Хусусан, Туркия Республикаси Энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байрактар, Озарбайжон Республикаси энергетика вазири Парвиз Шаҳбозов ҳамда Жаҳон банкининг Энергетика ва қазиб олиш тармоқлари бўйича глобал амалиёт йўналиши менежери Стефани Гил билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳамда ўзаро шерикликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.


