Ўзбекистон ва Финляндия рақамлаштириш ҳамда телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
2026-06-01 10:15:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида рақамлаштириш, телекоммуникация ва киберхавфсизлик йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, замонавий телекоммуникация технологияларини жорий этиш, киберхавфсизлик соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда рақамли давлат хизматларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар рақамли трансформация жараёнларида илғор тажриба алмашиш, инновацион ечимларни жорий этиш ва икки мамлакат ўртасидаги технологик ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашдилар.
Ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш мақсадида телекоммуникация, киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ҳамда бошқа истиқболли йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тегишли меморандум имзолаш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида рақамли иқтисодиёт, инновациялар ва замонавий технологиялар соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

