ICAO билан ҳамкорликнинг асосий масалалари муҳокама қилинди
2026-05-26 09:30:00 / Янгиликлар
Транспорт вазири Илҳом Махкамов Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ICAO) Европа ва Шимолий Атлантика бюроси (EUR/NAT) минтақавий директори Николас Ралло билан учрашди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва ICAO ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, глобал авиация тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, жумладан, авиация инфратузилмасини ривожлантириш, парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш борасидаги масалаларни муҳокама қилди.
Жаноб Николас Ралло Ўзбекистон авиация маъмурияти томонидан соҳани ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар суръатини юқори баҳолаб, фуқаро авиацияси йўналишидаги барқарор ўсиш ва ислоҳотлар самарасини алоҳида қайд этди.
Учрашув якунида томонлар фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқлади.

