Халқаро Стол Тенниси Федерацияси (ITTF) Президенти билан учрашув бўлиб ўтди
2026-05-15 17:20:00 / Янгиликлар

Унда Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси бош котиби Гавҳар Муқаддасова иштирок этди.
Учрашув давомида Спорт вазири томонидан мамлакатимиз спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган замонавий инфратузилма, халқаро мусобақаларни ўтказиш борасидаги тажриба ҳамда келгусидаги режалар юзасидан тақдимот қилинди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан спорт соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга бағишланган видеоролик ҳам намойиш этилди.
Петра Сёрлинг Ўзбекистонда спортга қаратилаётган эътибор, замонавий спорт объектлари ва яратилаётган тизимли ёндашувни юқори баҳолаб, мамлакатдаги ўзгаришлар унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.
Шунингдек, ITTF Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.Меҳмонлар Олимпия шаҳарчасидаги спорт иншоотлари, бўлиб ўтаётган мусобақалар жараёнлари ҳамда Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Халқаро Стол Тенниси Федерацияси Президенти Тошкент шаҳрида ўтказилаётган WTT Youth Contender Tashkent 2026 турнирида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.


