Қатар билан ҳамкорлик ривожланмоқда
2026-05-15 10:50:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Қатар давлатининг Artan Holding Group компанияси раиси Натра Абдулла хоним билан учрашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик ҳамкорлик, хусусан, таълим соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мактабгача ва мактаб таълими қамровининг кенгайиши ҳамда хусусий сектор иштирокининг ортиб бораётгани қайд этилди.
Томонлар таълим соҳасига инвестицияларни жалб қилиш, замонавий таълим технологияларини жорий этиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.


