Itochu ва JOGMEC билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-05-14 10:10:00 / Янгиликлар
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов бошчилигидаги вазирлик ходимлари, ITOCHU ҳамда JOGMEC компаниялари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг аҳамияти, бу борадаги алоқаларни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Ўз навбатида Япония компаниялари вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш, соҳага инвестиция киритиш орқали геология қидирув ишларига янги технологияларни жорий этиш юзасидан таклифлар билдирди.

