Миллий қадриятлар – бебаҳо бойлигимиз
2024-07-16 09:35:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда миллий либослар тарғиботини кучайтириш, ёш авлод онгига миллат руҳиятини сингдириш, улар ҳаётига ўзбекона менталитет меъёрларини олиб кириш ҳамда миллий либосларга меҳр уйғотиш мақсадида турли хил миллий либослар фестивали ва шу кўринишдаги тадбирларнинг ташкил этилаётганлиги ҳам бежиз эмас.
Бугун пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Орзу” маҳалласида “Миллий қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиздир” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Унда маҳалланинг фаол хотин-қизлари, уй бекалари иштирок этди. Тадбирда ўзбек миллатининг урф-одатлари ва анъаналарини тарғиб этувчи кўргазмалар, болалар ва аёллар фольклор жамоасининг чиқишлари намойиш этилди.
Тадбирда Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ҳамда шаҳар ва туман масъуллари сўзга чиқиб, ҳар бир миллатнинг тили, урф-одатлари, тарихи, маданияти, анъаналарини, барча моддий ва маънавий бойликларини, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча томонларини ўз ичига қамраб оладиган миллий қадриятлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.


