Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг делегацияси Хитой Халқ Республикасида
2026-05-12 09:50:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова бошчилигидаги делегация айни вақтда Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида бўлиб турибди.

Тадбирлар доирасида вазир Эъзоза Каримова Хитой Халқ Республикаси Таълим вазири Ҳуай Жинпенг билан икки томонлама учрашув ўтказди.
Унда сунъий интеллектни мактабларда таълимига жорий этилишида Хитой тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Вазир Ҳуай Жинпенг Ўзбекистондаги таълим ислоҳотларини юқори баҳолади ва илгари сурилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ўртасида “Таълим соҳасида сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик” тўғрисида Меморандум имзоланди.
Маълумот ўрнида: мазкур учрашувлар “Рақамли таълим бўйича Жаҳон конференцияси—2026” доирасида амалга оширилмоқда


