Ўзбекистондаги ЮНЕСКО ваколатхонаси раҳбари билан учрашув
2026-05-06 10:45:00 / Янгиликлар

Мазкур мулоқотда олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, таълим сифатини ошириш ҳамда глобал таълим майдонида интеграция жараёнларини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Айниқса, Ўзбекистон томонидан ЮНЕСКО доирасида қабул қилинган олий таълимга оид малакаларни тан олиш бўйича глобал конвенцияни ратификация қилгандан кейинги амалий қадамларга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар мазкур ҳужжатни самарали амалга ошириш, хорижий малакаларни тан олиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, миллий даражада тегишли институционал механизмларни ривожлантириш бўйича ўзаро келишувга эришдилар.
Учрашув давомида халқаро тажрибани жорий этиш, миллий ахборот инфратузилмасини шакллантириш ҳамда соҳадаги институционал ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан кейинги қадамлар келишиб олинди.

