Германия делегацияси билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
2026-05-04 16:20:00 / Янгиликлар

Мазкур мулоқот Германия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида, жумладан Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Осиё тараққиёт банкининг 59 йиллик йиғилиши арафасида ташкил этилди . Учрашувда икки давлат ўртасида олий таълим, фан ва айниқса касбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Вазир таълим жараёнларини меҳнат бозори талабларига мослаштириш, амалий кўникмаларга асосланган ўқитиш тизимини жорий этиш ва “таълим–фан–ишлаб чиқариш” интеграциясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини қайд этди. Учрашувда касбий таълим тизимини ривожлантириш масалалари алоҳида ўрин эгаллади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 598 та техникум фаолият юритиб, қарийб 487 минг нафар ёшлар 300 дан ортиқ йўналишлар бўйича таҳсил олмоқда . Германия мазкур соҳада Ўзбекистоннинг муҳим стратегик ҳамкорларидан бири сифатида эътироф этилди.
Хусусан, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда KfW тараққиёт банки иштирокида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, KfW банки кўмагида касбий таълим тизимини такомиллаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу ташаббус доирасида таълим инфратузилмаси модернизация қилиниб, замонавий ўқув-ишлаб чиқариш базалари яратилмоқда . Томонлар Германиянинг дуал таълим тизими тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан, “Ausbildung” модели элементларини татбиқ этиш орқали таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланаётганини қайд этдилар.
Учрашув натижасида қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, академик мобилликни ошириш, кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма марказлар ташкил этиш, Германия компанияларини таълим жараёнига кенг жалб қилиш каби устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди:
Шунингдек, халқаро меҳнат бозорига мос рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш, жумладан Европа Иттифоқи давлатлари учун кадрлар тайёрлашда таълим стандартларини уйғунлаштириш ва тил тайёргарлигини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув конструктив руҳда ўтиб, Ўзбекистон ва Германия ўртасида таълим ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришда икки томон учун манфаатли эканлиги таъкидланди.


