Ўзбекистон – Япония: адлия соҳасида ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
2026-05-04 16:15:00 / Янгиликлар

Унда адлия вазири А.Ташкулов, Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси У.Шерматов ҳамда Япония Парламенти Вакиллар палатаси аъзолари иштирок этди.
Учрашув давомида икки давлат ўртасида адлия ва ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб, Адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик меморандумлар, қўшма дастурлар ва мунтазам ташрифлар орқали мустаҳкамланиб бормоқда.
Хусусан, қонунчиликни такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқий тарғибот соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар “Марказий Осиё + Япония” форматидаги учрашувларни давом эттириш ҳамда қўшма илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш юзасидан келишиб олди.
Мазкур учрашув икки давлат ўртасида ҳуқуқий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.


