JBIC Бошқарув раиси билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди
2026-05-04 10:15:00 / Янгиликлар

Учрашувда JBIC энергетика ва табиий ресурсларни молиялаштириш йўналиши бўйича глобал гуруҳ раҳбари, катта ижрочи директор Тацуши Амано, корпоратив режалаштириш департаменти маслаҳатчиси Рё Ишизука ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлари Илҳомжон Умрзаков ва Хуршед Мустафаев, вазир маслаҳатчиси Жасур Каршибаев ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.
Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболларини муҳокама қилди. Хусусан, JBIC иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларни молиялаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
Жумладан, муҳокамалар давомида томонлар давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари, хусусан, соғлиқни сақлаш, энергетика, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни янада кенгайтириш ва транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш йўналишидаги ташаббусларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, томонлар лойиҳаларга япон компанияларини жалб қилиш ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳалар кўламини ошириш ва самарадорликни янада оширишга келишиб олди.

