Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш: янги назария, услуб ва йўналиш
2024-07-11 09:05:00 / Янгиликлар

9-11 июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган мазкур анжуманда 13 та хорижий давлатларнинг 51 та олий таълим муассасаларининг 120 дан ортиқ хорижий вакиллари ҳамда 80 дан ортиқ маҳаллий вакиллар иштирок этмоқда.
Бугун International Tashkent меҳмонхонасида Ипак йўли қишлоқ хўжалиги таълими ва тадқиқот ҳамкорлик форуми ва “Ипак йўли қишлоқ хўжалиги таълими ва тадқиқот инновациялари альянси” 9 йиллик конференцияси бўлиб ўтди.
Қишлоқ хўжалиги таълими ва фани соҳасидаги ҳамкорликни амалга оширишга қаратилган мазкур форум "Бир камар, бир йўл" ташаббусига жавобларни янада кучайтириш, Ипак йўли бўйлаб жойлашган мамлакатларнинг ҳамкорликда ривожланишига кўмаклашиш учун асосий эътибор "Ипак йўлида қишлоқ хўжалигини юқори сифатли ривожлантириш учун технологик таъминот" мавзусига қаратилди.
Тадбирни Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов кириш сўзи билан очиб берар экан, айнан бу йилги форум мамлакатимизда ташкил этилиши қишлоқ хўжалигини юксак даражада ривожлантириш учун янги назариялар, янги услублар ва янги йўлларни муҳокама қилишга қаратилган ва иштирокчилар учун тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш учун юқори даражали платформа бўлиб хизмат қилишини қайд этди.
Конфренсия доирасида, Ўзбекистоннинг тегишли таълим йўналишлари бўйича Хитой, Қозоғизтон ва Покистоннинг қишлоқ хўжалиги институтлари ўртасида 7 та ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Албатта, бу каби келишувлар ҳамда меморандумнинг имзоланиши ҳамкорларнинг миллий манфаатлари, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ўзаро дўстлик, мустаҳкам ишончга асосланган ҳамкорлик негизида тараққий этмоқда.
Зеро, Ипак йўлининг қишлоқ хўжалиги таълими ва фани соҳасидаги инновацион ҳамкорлик Альянсининг навбатдаги "Ипак йўли қишлоқ хўжалиги таълими ва илмий технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик бўйича 9-Форуми ва Ипак йўли Альянсининг йиллик йиғилиши" юртимизда ташкил этилгани ҳам бунинг айни далили.


