Фавқулодда вазиятлар вазири Озарбайжон ФВВ раҳбари билан учрашув ўтказди
2026-04-29 15:40:00 / Янгиликлар

Учрашув бугун, 29 апрель куни халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш кунига бағишланган халқаро конференция доирасида бўлиб ўтди. Икки давлат фавқулодда вазиятлар идоралари раҳбарлари сўнгги йилларда тажриба алмашиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш йўналишларида ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда қўшма ўқув машғулотлари, илмий семинарлар ҳамда бошқа муҳим тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, мутахассис кадрлар тайёрлаш масалаларида икки мамлакат академиялари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди.
Учрашув якунида томонлар фавқулодда вазиятлар соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил кенгайиб боришига ишонч билдирдилар.

