Ижтимоий оғир аҳволда бўлган низоли оилалар билан тадбир
2024-07-08 14:40:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, ИИБ бош бошқармаси ҳамкорлигида "Зўравонликдан жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зўравонликнинг олдини олиш" ҳамда "Барқарор турмуш!" ойлиги ўтказилиши муносабати билан ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида М.Улуғбек, Миробод ва Юнусобод туманларидан ижтимоий оғир аҳволда бўлган низоли оилалар билан тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Зулайхо Махкамова, Тошкент шаҳар Ҳокими ўринбосари Ш. Султанова, Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи А. Саттарова, Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш. Норматова, Халқаро тоифадаги спикер Республика Маърифат тарғибочилари жамияти аъзоси профессор Ж.Шермуҳаммедова ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизларга оиланинг муқаддас қўрғонлиги, уни сақлашда аёлларнинг ўрни катта эканлиги эслатиб ўтилди. Шу билан бирга, оилада хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тушунтирилиб, оилавий тазийқ ва зўравонликка йўл қўймаслик, йўл қўйилган ҳолларда эса, қандай ҳаракат қилиш кераклиги юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

