Ўзбекистон-Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик ҳафталиги
2026-04-22 10:30:00 / Янгиликлар

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (YeAII) мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 25 фоизга ўсиб, 20 миллиард доллардан ошди. Ўзбекистон умумий ташқи савдо айланмасида YeAII улуши қарийб 25 фоизни, экспортда эса қарийб 30 фоизни ташкил этди.
YeIK билан 2024-2026 йилларга мўлжалланган уч йиллик Чора-тадбирлар режасини амалга ошириш доирасида қўшма Ишчи гуруҳ форматида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Томонлар 2026-2028 йилларга мўлжалланган янги Режани тайёрлаш жараёнини жадаллаштиришга келишиб олдилар. Жорий йилда Тошкент шаҳрида қўшма Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Музокаралар якунида Ўзбекистонни янги ташкил этилган Саноат рақамли портали (СРП) фаолиятига жалб этиш ҳамда мазкур платформа доирасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

