Анталияда ТДТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
2026-04-20 11:40:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Анталия шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг норасмий йиғилишида иштирок этди

Учрашувда иштирокчилар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиб, хусусан транспорт, энергетика, яшил трансформация, рақамлаштириш ва инновация соҳасига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, йиғин давомида тузилманинг институционал ривожланиши, “ТДТ плюс” формати доирасида алоқаларни кенгайтириш, ташқи шериклар билан амалий ва тизимли ҳамкорлик ўрнатиш каби долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Йиғилиш якунида томонлар минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва умумий муаммоларни ҳал этишда ўзаро мувофиқлашган ҳолда ишлашни давом эттиришга тайёрликларини билдирдилар.
