Ўзбекистон ва Чехия ўртасида саноат инвестициялари бўйича янги келишувлар
2026-04-20 10:35:00 / Янгиликлар

Ташриф доирасида ҳукумат вакиллари ва йирик компаниялар раҳбарияти билан самарали музокаралар ўтказилди.
Машинасозлик, геология ва тоғ-кон саноати, кимё ва фармацевтика ҳамда энергетика соҳалари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди. Бунда асосий эътибор ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш, малакали кадрлар тайёрлаш ва энергия тежамкорлигини оширишга, шунингдек, муҳим фойдали қазилмалар ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқиш лойиҳаларига қаратилди.
Лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари, жумладан, узоқ муддатли молиялаштиришни жалб қилиш, қўллаб-қувватлаш воситаларини кенгайтириш, корхоналараро кооперацияни ривожлантириш ва қўшма қувватларни ишга тушириш масалалари келишиб олинди.
Бугунги кунда республикамизда Чехия сармояси иштирокида 44 та корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда.

