Марказий Осиё – Европа Иттифоқи университетлари конгресси: янги босқич, янги имкониятлар
2026-04-14 09:30:00 / Янгиликлар
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Марказий Осиё – Европа Иттифоқи университетлари конгресси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Полша Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ўртасида “Ўзаро ниятлар тўғрисидаги баёнот” (Letter of Intent) имзоланди.

Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасида олий таълим ва илмий-тадқиқот соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган бўлиб, қўшма илмий марказлар ташкил этиш, университетлар ўртасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини йўлга қўйиш, академик мобилликни кенгайтириш ҳамда Европа Иттифоқи дастурлари доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби устувор йўналишларни қамраб олади.
Анжуман давомида 50 дан ортиқ ўзаро англашув меморандумлари ва ҳамкорлик шартномаларини имзоланиши режалаштирилган бўлиб, ушбу ҳужжатлар турли соҳаларни қамраб олган ҳолда, қўшма таълим дастурларини жорий этиш, илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, халқаро конференциялар ташкил этиш ҳамда академик алмашинув дастурларини кенгайтиришни назарда тутади.

