Ўзбекистон-Испания ташқи инвестициялар форуми
2026-04-08 09:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов иштирокида Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Испания бизнес-форуми ишбилармон доираларимиз ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим платформа бўлди.
Энергетика, инфратузилма, транспорт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм ва бошқа йўналишларда янги лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди
Хусусан, “Aries & Leo Equity Holding”, “Future Farm Solutions”, “Almar Water Solutions”, “IMABE”, “KHESH GROUP”, “Banco Santander”, “Water challenge” ҳамда “Systemfoc” каби етакчи компаниялар билан ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқиди.
Дарҳақиқат, ўзаро манфаатли шериклик учун улкан салоҳият ва кўплаб истиқболли йўналишлари мавжуд бўлиб, мазкур форум иқтисодий алоқаларни янада оширишга хизмат қилади.

