Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар
2026-04-03 14:50:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Махкамов Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган Халқаро транспорт логистика форуми доирасида икки томонлама музокаралар ўтказди.

Хусусан, Россия Федерацияси транспорт вазири Андрей Никитин, Қозоғистон Республикаси транспорт вазири Нурлан Сауранбаев, Қирғиз Республикаси транспорт ва коммуникация вазири Талантбек Солтобаев, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Транспорт ва логистика вазири Солиҳ бин Носир ал-Жассир ҳамда БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий билан бўлиб ўтган музокараларда мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Музокараларда муҳокама этилган масалалар юзасидан томонлар қатор келишувларга эришди.



