Ўзбекистон-Иордания Ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
2026-04-03 11:55:00 / Янгиликлар

Томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдириб, ўзаро алоқаларни кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этдилар. Охирги 5 йил ичида товар айирбошлаш ҳажми қарийб 9 баробарга ошгани алоҳида эътироф этилди. Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзолаш учун тайёрланди. Ишбилармонлик алоқаларини жадаллаштириш, қўшма кўргазмалар ўтказиш ва Ишбилармонлар кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Саноат кооперацияси, ер қаъридан фойдаланиш, кимё, қишлоқ хўжалиги, логистика ва фармацевтика соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Бунда транспорт алоқаларини ривожлантириш, телемедицинани жорий этиш, қўшма корхоналар ташкил қилиш ҳамда визасиз режим шароитида сайёҳлар оқимини кўпайтиришга асосий эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар ушбу музокаралар натижалари Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларига янги суръат бағишлашини ишонч билан қайд этдилар.

