Эксимбанкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув
2026-04-02 11:25:00 / Янгиликлар

Мулоқот марказида касбий таълим муассасаларини модернизация қилишга қаратилган қўшма лойиҳанинг амалга оширилиши, унинг амалий босқичларини жадаллаштириш масалалари турди. Музокаралар давомида касбий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, рақамли инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, илғор таълим технологияларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, рақамли лабораториялар ташкил этиш, интерактив таълим муҳитини шакллантириш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва замонавий ўқув контентларини яратиш каби йўналишлар лойиҳанинг муҳим таркибий қисми сифатида қайд этилди.
Учрашувда лойиҳани амалга ошириш жараёни, тайёргарлик ишлари ва ташкилий босқичларда эришилган натижалар юзасидан фикр алмашилди. Лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш масаласига алоҳида урғу берилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, барча жараёнларни мувофиқлаштириш ва лойиҳани самарали амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар.


