Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатимиздаги миссияси раҳбари билан учрашув
2026-04-02 11:05:00 / Янгиликлар

Мулоқот чоғида иқтисодий ўсиш суръатларини жадаллаштириш, сармояларни жалб этиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. ХВЖ вакиллари Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва ташқи хатарларни самарали бошқариш борасида кўрилаётган чораларга юқори баҳо беришди.
Миссия аъзолари савдо-сотиқни эркинлаштириш, тадбиркорлик субъектлари учун тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда экспорт инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишларнинг натижалари билан яқиндан танишдилар.
Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг нуфузли халқаро рейтинглардаги ўрни юксалиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, "Heritage Foundation" жамғармасининг 2026-йилги Иқтисодий эркинлик индексида мамлакатимиз "Инвестициялар эркинлиги" ва "Савдо эркинлиги" кўрсаткичлари бўйича минтақада энг юқори натижаларни қайд этди.
Учрашув якунида Халқаро валюта жамғармаси икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги таркибий ислоҳотларни амалга оширишда экспертлик кўмагини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

